22K54Telegramda ochish
Тошкентда халқаро экологик кўргазма бўлиб ўтади 19–21 июнь кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида Марказий Осиёдаги илк халқаро экологик технологиялар кўргазмаси — Eco Expo Central Asia 2025 бўлиб ўтади. Тадбир экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш йўналишларидаги илғор ишланмалар, лойиҳалар ҳамда мутахассисларни бирлаштириши кутиляпти. Кўргазмада 25 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашади. Дастур доирасида экологик тоза технологиялар экспозицияси, халқаро стартаплар тақдимоти, панел муҳокамалар ва B2B учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Кўргазма Экология вазирлиги томонидан ўтказиляпти. Кўргазмага кириш бепул, олдиндан рўйхатдан ўтсангиз кифоя: ecoexpo.uz Р.S. Меҳмонлар ва иштирокчилар қулайлиги учун мажмуага элтувчи бепул автобуслар жадвали ҳам эълон қилинди: t.me/ecogovuz/46910 Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin