23K21Telegramda ochish
Икки хил стандартлар ҳақида Баҳодир Абдуллаев ёзмоқда: “Ўтган йили Бандлик вазирлиги энг кўп иш берувчи корхоналар ҳақида маълумот берганди. Рўйхатда анчадан бери иш ўринлари важи билан қаттиқ ҳимоя қилиб келинадиган UzAuto Motors ҳам бор. Вазирлик маълумотларига кўра, корхонада сал кам 17 минг одам ишлайди. Ҳар сафар божларни олиб ташлаш ҳақида гап кетганда мана шунча одам, шунингдек бу тармоққа алоқадор яна 10 минглаб одамлар ишсиз қолиши ҳақида бонг урилади. Бошқа томондан эса 23 минг одамни тўғридан-тўғри, яна 10 минглаб одамни билвосита тирикчилигидан, конституцион ҳуқуқидан маҳрум қиладиган қарорлар ҳеч қандай муҳокамасиз амалиётга кириб келади. Мен протекционистик йўл билан ҳимоя қилинаётган корхоналар мамлакат иқтисодиёти учун ўша тўсиқлар зараридан кўра кўпроқ фойда олиб келаётганига ишонмайман. Лекин мана шу икки хил стандартнинг ўзи ҳам таксистларнинг ҳудудидан ташқарида ишлашига тўсқинлик қилувчи қарор ва протекционизм ҳеч қандай мантиққа асосланмаганини кўрсатади”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin