22K25Telegramda ochish
Moody's: Ўзбекистон овоз ҳуқуқи ва ҳисобдорлик, қонун устуворлиги ва коррупцияни назорат қилиш каби соҳаларда шунга ўхшаш рейтингга эга давлатлардан ортда қолмоқда. Moody’s Ratings Ўзбекистон суверен кредит рейтингини Ba3 даражасида ижобий прогноз билан тасдиқлаган. Прогнознинг ижобийга ўзгартирилиши, давом этаётган бошқарув ва институционал тузилмаларни яхшилаш бўйича ислоҳотлар, агар самарали амалга оширилса, вақт ўтиши билан сиёсат самарадорлиги ва институтлар сифатини мустаҳкамлаши мумкин деган қарашларимизни акс эттиради, дея баёнот берган Агентлик. Миллий валюта бўйича мажбуриятлар рейтинги (Ba1) чегараси ва суверен рейтинг (Ba3) ўртасидаги икки поғонали фарқ ҳукуматнинг иқтисоддаги катта таъсири ва сиёсатнинг олдиндан айтиб бўлмайдиганлигини акс эттириши таъкидланган. Moody's Давлат хизматчилари учун активлар декларацияси тўғрисидаги қонун ва ахборот берувчиларни ҳимоя қилиш қонуни жамоатчилик муҳокамасига чиқарилишини қайд этган. Маълумот учун, бир неча йиллардан буён ваъда қилинаётган «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2025 йил май ойигача ишлаб чиқилиши белгиланган эди, лекин лойиҳа ҳали жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган. Агентлик кенгроқ давлат сектори қарзи— Давлат компания ларининг кафолатланмаган қарзлари ва ДХШ билан боғлиқ мажбуриятларни ўз ичига олган ҳолда ортиб бораётганини кўрсатиб ўтган ДХШ мажбуриятлари 2024 йилда ЯИМнинг 27% га етган ва агентлик, шартли мажбурият хавфларини келтириб чиқаради деб ҳисоблаётган, кенгроқ давлат сектори қарзининг кейинги 2-3 йилда ўсишини кутмоқда. Хулосаларда институционал ва бошқарув кўрсаткичлари баъзи яхшиланишларни кўрсатган бўлса-да, Ўзбекистон овоз ҳуқуқи ва ҳисобдорлик, қонун устуворлиги ва коррупцияни назорат қилиш каби соҳаларда шунга ўхшаш рейтингга эга давлатлардан ортда қолаётганига эътибор қаратилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin