
“Трастбанк” Германиянинг “Helaba” банки билан янги ҳамкорликни йўлга қўйди
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Германиянинг “Helaba” банки билан 10 млн евролик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Унга кўра, “Helaba” банки “Трастбанк”ни Австрия назорат банки кафолати остида икки йил муддатга молиялаштиради.
Ушбу келишув Ўзбекистон ва Германияда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнесни ривожлантиришга қаратилган кредит ресурсларининг тақдим этилишини назарда тутади. “Трастбанк”нинг “Helaba” банки каби нуфузли халқаро молия муассасаси билан ҳамкорлиги Ўзбекистон банк секторининг ўсиб бораётган салоҳиятини тасдиқлайди.
“Helaba” банки Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган бўлиб, активлари ҳажми 212 млрд еврони ташкил этади. Банкнинг «Aa3» (Moody’s) ва «A+»(Fitch) кредит рейтинглари унинг молиявий барқарорлигидан далолат беради.