Андижоннинг Улуғнор ва Олтинкўлида Ташаббусли бюджет лойиҳалари учун овоз бериш ўтказилмайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, Олтинкўл ва Улуғнор туманларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилганлиги юзасидан ишонч рақамига фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушган.
Вазирлик томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган меъзонларга асосан қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган бўлса-да, тегишли туман ички комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган (Андижон вилоятида Ўзбекистон қонунлари ишлаши билан боғлиқ муаммолар бор, таъкид бизники).
Шу муносабат билан, лойиҳаларни саралаш босқичида амалдаги меъзонларга риоя этилмаганлигини инобатга олиб, фуқаролардан келиб тушган шикоят ва эътирозлар асосида Улуғнор ва Олтинкўл туманларида ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилмайди.