Ҳокимият вертикалими ёки микрорегуляция?
Марказдан туриб туманлар ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ инспекциялари раҳбарларини ишдан олиш ёки жазолаш албатта қандайдир вазифаларни ҳам бажаради. Сиёсатда айбдор бўлиши ва айбдорлар кўрсатиб турилиши лозим ва зарур ҳам.
Лекин амалдаги қонунлар бўйича ваколатлар даражаси ва тақсимоти бор. Ҳақли савол туғилади: Марказдан туриб туманлар даражасида вертикал ўрнатиш мумкин экан вилоят босқичидаги ҳокимият органларига не зарурат?
Агар тўғридан-тўғри туманлар устидан вертикал самарали бўлса, балки жорий бошқарувда асосан ресурслар жамлаб тарқатиладиган ва йиғиб узатиладиган ҳалқага айланиб қолган вилоят занжиридан воз кечилар? Нега тўғридан-тўғри туманлар бошқарувига ўтиш мумкин эмас? (Дарвоқе, янги даврнинг илк кунларида шунақа фикрлар ҳам очиқ янграган эди).
Нима бўлгандаям давлат қўл билан эмас, қонунлар орқали бошқарилиши афзал. Аввал қонун, кейин жараён.