23K119Telegramda ochish
Давлатнинг яна бир вазифалардан бири бу ижтимоий тенгсизликнинг кучайиб кетишига йўл қўймаслик, тенгсизлик қутблари ва қирраларини доимий юмшатиб туриш. Тўғрисини айтиш керак, ўта бой ёки ўта қашшоқ қатламларнинг мавжудлиги давлатчилик барқарорлигини ва хавфсизлигини зимдан емиради. Классик давлатчиликда тенгсизликни мувозанатлаш солиқчилик орқали амалга оширилади - бойлардан кўпроқ олиниб, солиқлар камроқ даромадлилар томон йўналтирилади. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган кризис бусиз ҳам ўта таранг бўлган тенгсизлик муаммосини янада мураккаблаштирди. Қатор қолоқ давлатлар, улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор, карантин даврида муҳтож қатламларни қўллаш ўрнига йирик монополияларни дастаклаб турди. Қўпол қилиб айтганда давлат ҳукуматга яқин ва ўта яқин бўлган қатламларни сақлаб қолди, турли имтиёз ва преференциялар кўринишида, давлат буюртмаси, ноль қийматдаги активларни совға қилиш кабилар билан уларни рағбатлантирди ва рағбатлантирмоқда ҳам. Карантин қамалида қолган муҳтожларга кўргазмали тарзда ёрдам бериш асосий юкламаси ёлланма ўрта синфга ва кичик тадбиркорлар зиммасига тушди. Бу тадбирлар негадир миллий анъана ва урф-одатларимиз билан оқланди. Бу галги карантин баҳордагидан кўра сал юмшоқроқ, лекин барибир кунини ҳар кунлик даромадлар билан кўрувчи қатор ожиз қатламларга навбатдаги оғир зарба беради. Энди қандай иш тутилади, ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Чекловлар пакети эълон қилинди, лекин ёрдам пакети ҳақида сукут сақланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin