Замбаракнинг ўқи kanalidan
Ўзбекистондаги вазиятга муносабатим.
Биринчидан, карантин режими... ҳудди уруш пайтига ўхшайди. Кўчага чиқиш мумкин эмас, машина хайдаш мумкин эмас, блокпостлар, милли гвардия, овоз кучайтиргичлар ёрдамида бақир-чақирлар. Ваҳима.
Тўғри, балки бунақа ўта жиддий карантин керакдир, чунки Ўзбекистон медицинасининг аҳволини ҳаммамиз биламиз. Лекин мана шу карантиннинг фойдаси аҳолига яхшироқ тушунтирилиши керак. Ривожланган давлатлар қилаётган моделлаштириш Ўзбекистонда ҳам амалга ошилиши зарур. Шунда карантинда ўтирганлар унинг фойдаси ҳақида, карантин қачон тугаши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бўладилар.
Иккинчидан, анализ олинаётганлар сонини очиқлаш. Мамлакатда коронавирус юқтирган одамлар сони олинаётган тестлар сонига пропорционал. Умуман тест олинмаса, ҳеч кимда касаллик аниқланмайди, мусаффо осмон!
Масалан, 4,4 млн аҳоли истиқомат қиладиган Альбертада 67 мингдан ортиқ тест олинган. Провинция Бош вазирининг сўзларига кўра, май ойи охирига бориб Альбертада кунига 20 минг кишидан анализ олишни режалаштирилмоқда.
Ўзбекистондачи? Ўтган ҳафта қаердадир ўқувдим ҳаммаси бўлиб 31 минг тест олингани тўғрисида. Бу рақам рост бўлса, яхши эмас. Кўрсаткич жуда паст. Эпидемияни енгишнинг омилларидан бири бу оммавий анализ олиш. Бу рақамни очиқлаш керак.
Учинчидан, оддий аҳолига ёрдам. Одамлар уйда ўтирибди, нима еб, нима ичади? Бировнинг уйини ремон қиладиган уста нима қилсин? Ёки қатиқчи холаларчи? Магазинчи Ғайбулланинг ҳоли не кечади?
Самарасиз монополияларга триллионлаб сўм бергандан кўра, оддий аҳолига пул бериш керак. Аҳоли ўша пули билан самарали корхоналардан сифатли маҳсулот сотиб олади. Самарасиз гигантлар эса ўлади. Майли, зора шу пандемия сабаб монстрлардан қутилсак? «Свято место пусто не бывает», дейишади шимолдаги қўшниларимиз.
И М Х О .
Қуйида: Бугунги об-ҳаво.
@zambarakning_oqi