Эркак омонатчиларда аёл омонатчилардан кўра пул кўпроқ, пенсионерларда ёшлардан кўра пул кўпроқми?
Марказий банк биринчи марта Банк омонатлари бозори таҳлилини тақдим этган. Шарҳ омонатчилар учун ҳам, экспертлар учун ҳам қизиқ бўлиши мумкин.
Омонатчилар сони бўйича Миллий банк (1,6 млн), Халқ банки (1,2 млн) ва Капиталбанк (953,6 минг) бозор етакчилари бўлиб турипти. Омонатлар ҳажми бўйича кучли учлик Капиталбанк (25,1 трлн.сўм), Миллий банк (14,3 трлн.сўм) ва Агробанкдан (12,1 трлн.сўм) иборат (бу ҳақда шарҳда тўхтатилмаган).
Ёш бўйича энг кўп омонат сони 16-30 ёшлиларга тегишли (суммаси бўйича тақсимот келтирилмаган).
Омонатлар сони бўйича эркак (22,3 млн.) ва аёллар (22,2 млн.) деярли тенг бўлишсада, эркаклар кўпроқ пул жамғаришган (79,17 трлн.сўм), аёллар камроқ (60,26 млн.). Эркакларда ўртача омонат ҳажми 3,55 млн.сўм, аёлларда 2,71 млн.сўм.
Шарҳда бир омонатчига тўғри келадиган омонатлар ҳажми ва улуши бўйича маълумотлар келтирилмаган (200 млн.сўмгача, 200-1 000 млн.сўм ва ундан юқори). Кафолатланмаган омонатлар сони ва ҳажми ҳақида ҳам маълумотлар очиқланиши қизиқ бўларди.
Сўмдаги энг қиммат омонатлар ўртача ставкаси бўйича Янги банк (25%), Анорбанк (24%) ва ТБСда (24%) жамланган (бу ҳозир мавжуд омонатлар ставкаси эмас, омонатлар портфелининг ўртача ставкаси).
Валютадаги эннг қиммат омонатлар Микрокредитбанк (8%), Даврбанк (8%) ва яна 7та банкда (7%).