Shokirjonov news kanalidan
Акмал Турсунов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзяпти.
Лентамда ғаройиб нарсаларни ўқияпман. Гўёки вируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазиятда халқнинг ўзи айбдор экан!!!
Ақллиларга эслатиб қўяй: КАРАНТИН -- бу COVID-19нинг дориси эмас, касалликнинг қочиб бўлмас тарқалишини чўзиш ва секинлаштириш воситаси!
Сиз қандай бўлади деб ўйловдингиз? Карантинда пича ўтирсак, вирус "мусаффо осмонимиз"ни кўриб, йўқ бўлиб кетади, деганмидингиз?
Вирусли касалликларни тарқалиш қонуни, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вируслар пандемиясининг математик формулалари, "плато" босқичига чиқиш, сўнгра барқарорлашув ва пасайиш, "коллектив" иммунитетнинг шаклланиши-чи?
Сиз табиат қонунлари навбатдаги селектор йиғилиши ва қарор билан бекор қилинади, деб ўйлаганмидингиз?
Қандай бўлади деб ўйлагандингиз? 34 млн аҳоли учун зарур койкалар ва ИВЛ аппаратлар сонини қандай ҳисоблагандингиз?
Барча мамлакатлар касаллар сони ўсиши, соғлиқни сақлаш тизими ишининг фавқулодда мураккаблашувини бошдан кечирди. Чунки бало уларнинг устига ёпирилиб келди.
Биз, ХАЛҚИМИЗ вирус балосига мамлакатимизга тўсатдан "ёпирилиш" имконини бермадик. Биз ҳукуматга тайёргарлик кўриш учун вақт бердик.
Мен халқимиз бу ишни ажойиб тарзда, аъло даражада уддалади, деб ҳисоблайман! Биз ҳукуматга пандемияга тайёрланиш учун 4 ОЙ вақт ютиб бердик! Ўз ҳисобимиздан, давлатнинг кўмагисиз уйда ўтирдик, зориқиб қолганларни ҳам "опичлаб" олдик!
Ҳаттоки кейин ҳам, чоралар юмшатилгач фақат рухсат этилган ишлар билан машғул бўлдик. Қоидаларни битта-иккиталар бузиб туришди.
Ҳаттоки ҳозир ҳам зарарланиш динамикасидан келиб чиқсак (бошқа мамлакатларга таққосланганда), кўрсаткичларимиз дунёдаги энг яхшиси эканини айтиш мумкин.
Лекин кимдир "ўтириб" қўйди. Ўмариш мумкин бўлган ҳамма нарсани ўғирлашди. Тиббиёт, касалхоналар, амалдорларимиз тайёр эмас экан. Врачларимиз ҳолдан тойиб бўлишди. Пуллар аллақачон чўнтакларга жойланган, ресурслар қолмаган, ҳамма саросимада. Халқ эса ғазабда.
Шундаям халқ айбдорми?
Да пошли вы на хрен! В смысле на изоляцию! (Ўзбекча таржимаси чиқмадикуя, лекин бу такаллуф ССВ ва СЭОАдагиларга аталганга ўхшаяпти).
Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov