21K33Telegramda ochish
TMK йилни йирик натижа билан якунлади Ўзбекистон технологик металлар комбинати (TMK) ESG йўналишида муҳим босқичга чиқди ва халқаро даражада тан олинган ISO ҳамда GREEN STANDARD сертификатларига эга бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди. Бу оддий ҳужжат эмас — бу ишонч, экологик масъулият ва барқарор келажак учун берилган глобал эътирофдир. TMKда Интеграциялашган бошқарув тизими (IMS) тўлиқ жорий этилиб, қуйидаги халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқ деб топилди: — ISO 9001 — сифатни бошқариш, — ISO 14001 — экологик масъулият, — ISO 45001 — хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳити. Шу билан бирга, TMK тасарруфидаги 2 та завод GREEN STANDARD сертификатларини қўлга киритди. Бу нимани англатади? Атроф-муҳитга минимал таъсир; Ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароити; Барқарор ва масъулиятли ишлаб чиқариш; Инвесторлар ва ҳамкорлар учун очиқ ва ишончли модел. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin