17K18Telegramda ochish
Ғалаба стратегияси: Asia Alliance Bank Нодирбек Ёқуббоев билан бирга Стратегия ва интеллект устувор бўлган дунёда “Asia Alliance Bank” АТБ ўз қадриятларига муносиб ҳамкорни танлади. Халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев банкнинг расмий бренд амбассадори этиб эълон қилинди. Шахмат тахтасидаги ҳар бир юриш каби, молия соҳасида ҳам аниқлик ва масъулият муҳим. Нодирбек Ёқуббоев тимсолида бу фазилатлар истеъдод, қатъият ва доимий ўсиш билан уйғунлашган. Шу боис банк уни ўз бренди юзига айлантирди. 2002 йилда туғилган Нодирбек Ёқуббоев Ўзбекистон шахматининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. Уч карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро гроссмейстер, жаҳон ва Осиё миқёсидаги нуфузли мусобақалар ғолиби бўлган шахматчи давлат мукофотлари билан ҳам тақдирланган. 2026 йил бошига келиб 2691 рейтинг кўрсаткичи билан у дунёнинг энг кучли шахматчилари сафида ўрин олиб, FIDE Жаҳон кубоги ва Шахмат олимпиадаларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Ҳамкорлик Ўзбекистонда шахматни оммалаштириш ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Сайт: aab.uz (https://aab.uz/) Телефон: (+998 71) 231-60-00, 1270 Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin