Таксичиларга оид талаблар қонунга киритилади
Транспорт тўғрисидаги қонуннинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳа маъқулланса, қатор бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари, бир ҳужжатда жамланади, шунингдек тўғридан-тўғри амал қилиниши кенгаяди.
Лойиҳа билан таксичилик фаолиятига оид талаблар ҳам белгиланган.
Хусусан, йўналишсиз таксилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
тўловларни агрегатор ёки бошқа электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш имконияти яратилган бўлиши;
йўналишсиз такси техник ҳолати ва жиҳозларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши;
шаҳар йўналишларида автотранспорт воситасининг эксплуатацияси ўн беш йилдан ортиқ бўлмаслиги;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси мавжуд бўлиши;
таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар билан таъминланган бўлиши.
Аввалроқ мазкур талаблар вилоятлик таксичиларга оид 14- моддаси кўп баҳс ва тортишувларга сабаб бўлган ва қўлланилиши жамоатчилик эътирозларидан кейин тўхтатилган 200- сонли қарорда акс этган эди. Қонун қабул қилиниши билан 14- модданинг иккинчи қисми ҳам олиб ташланиши тўғри бўлади.