Ўзига ўзи (Me2Me) ўтказмалари улуши қанча?
Марказий банк р2р операциялари таркиби ҳақида маълумот билан бўлишмоқда.
Регуляторга кўра, барча транзакцияларнинг 46,1 фоизи 1 млн.сўмгача бўлган ўтказмалардан иборат. 1–5 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 16,8 фоиз, 5–10 млн сўм эса 8,6 фоиз улушни ташкил этган. 10 млн.сўмгача ўтказмалар барча транзакцияларнинг 71,5 фоизини қамраган.
Йирик - 500 млн.сўмдан ортиқ бўлган ўтказмалар жами транзакцияларнинг 0,2 фоизини этган.
Умид қиламизки, бу рақамлар р2р операцияларни чеклаш ва солиқ маъмурчилигига тортиш лоббистлари учун асос бўлиб хизмат қилмайди. Зеро транзакцияларнинг етарлича катта қисмини тўловлар эмас, ўзига ўзи ўтказмалар (Me2Me) ҳам эгаллайди (статистикаси очилса яна яхши бўларди). Лекин Ўзбекистонда иккита монополист (“хусусийлашган”) тўлов тизими ҳалигача Me2Me ўтказмаларини ҳам р2р деб ҳисоблайди ва банклардан отнинг калласидек комиссия ундиради.
Банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасида рақобатни кучайтириш ва транзакцион харажатларни қисқартиришда Me2Me операцияларининг мутлақо бепул бўлиши фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12821@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/8100@the_bakiroo