“Идентификация учун ишлатиладиган рақам сизнинг номингизга рўйхатдан ўтказилиши керак”
Тўппа-тўғри, жаноб вазир. Ҳар бир сўзингизга 146% қўшиламан.
Лекин Ўзбекистонда юзминглаб пенсионер ота-оналар, фарзандлар ва ака-укалар, опа-сингиллар яқин қариндоши номига очилган (совға, ҳадя) рақамларни ишлатади. Яқин қариндошлар ўртасида рақамни ўз номига қайта регистрация учун тўловни бекор қилинглар, жорий тарифларни сақлаб қолишга рухсат беринглар. Аждарҳо уяли алоқа компанияларига топшириқ беринг, акс ҳолда, улар шу тўғри ва киберхавфсизлик учун зарурий чорадан ҳам соққа қилиш учун уринишади.
Ўғли ё қизи номидаги 20 минг сўмлик тарифдан фойдаланаётган отахон ё онахон рақамни ўз номига ўтказиш учун қўшимча харажат қилмаслиги ёки 50-60 минг сўмлик қароқчи тарифларга ихтиёрий-мажбурий ўтмаслиги керак.
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/02/20/cybersecurity/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11303@the_bakiroo