19K27Telegramda ochish
Минимал истеъмол харажатлари ҳудудлар қирқимида табақалаштирилади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бугун ўтказган матбуот анжуманида кўпдан бери жамоатчилик ва ОАВда туғилаётган оғриқли саволларга жавоб берилган. Хусусан, айтилишича, энди камбағаллик чегараси — минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳудудлардаги даромадлардан келиб чиқиб табақалаштирилади. Анжуманда вазирлик вакиллари айрим ноаниқликларга ҳам йўл қўйишган, масалан, "бу йил биринчи марта минимал харажатлари инфляциядан паст даражада индексация қилинди" деб баёнот берилди. Афсуски, бу биринчи марта эмас. Нафақат 2026 йилда, 2025 йилда ҳам минимал истеъмол харажатлари инфляциядан паст даражада индексация қилинган (ҳурматли жаноблар адолат учун МИХ жорий этилгандан бугунга қадар йиғилган инфляция ва МИХ индексациясини таққослаб кўрсалар, кифоя бўларди). Минимал истеъмол харажатларини ойлаб кечикиб эълон қилишку, нохуш анъанага айланиб бўлган. Нима бўлгандаям, жонли эфирда очиқ мулоқотга киришишни бошлагани ва ОАВда ноқулай саволларни бериш имконияти пайдо бўлгани ўзгаришларга умид қолдиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin