Қарийб 7,5 млрд сўм: “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ёшлар учун катта майдон бўлди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ўз якунига етди. Фестиваль доирасида “Заковат арена” мажмуасида ташкил этилган “Инновацион лойиҳалар” кўргазмасининг уч кунлик натижалари диққатимизни тортди.
Фестиваль давомида инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича жами 7,3 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги 31 та шартнома ва келишувлар имзоланибди:
- 1-кун: 3,2 млрд сўм (10 та шартнома);
- 2-кун: 2,9 млрд сўм (13 та шартнома);
- 3-кун: 1 млрд 203 млн 60 минг сўм (8 та шартнома).
Тадбирда ёш муҳандислар томонидан 200 дан ортиқ инновацион ишланмалар намойиш этилди. Лойиҳалар таркиби қуйидагича тақсимланди:
- 18 та техника йўналишидаги ОТМлардан 100 га яқин лойиҳа;
- Вазирлик ҳузуридаги ёшлар технопаркларидан 53 та лойиҳа;
- Мудофаа вазирлигидан 31 та лойиҳа;
- Хорижий давлатлардан 19 та лойиҳа.
Фестиваль ўтказилган муддат давомида жами 6 500 га яқин меҳмон ташриф буюрди. Шундан 160 нафардан зиёдини хорижий давлатлар вакиллари ва экспертлар ташкил этди.
Реклама