Парламент мажлисларини кўпроқ одам кўриши керак
Қуйи палатанинг youtube саҳифасига 37 мингдан кўпроқ муштарий обуна. Бугунги ялпи мажлисни парламент сайтига киритилган трансляциясини қанча одам кўрганини билиб бўлмайди (бошқа ёнма-ён материаллар саноқли кўриш бўлган), лекин 13 январдаги youtube’га жойланган охирги ялпи мажлисни қарийб 10 минг муштарий кўрган эди.
Яъни оммабоплик ва кенгроқ аудиторияни қамраш, кейин ҳам қидириш ва қайта кўриш учун youtube трансляцияси мантиқли ва манфаатли бўлиши керак. Ими-жимида, камроқ эътибор билан ялпи мажлис ўтказиб юбориш мақсад бўлмаса.