Қонунчилик палатаси ялпи мажлислари youtube трансляцияси нега тўхтади? (янгиланди)
Маълум қилинишича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилган ва унда хусусан, Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг мустақиллиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинган.
Лекин бугунги ялпи йиғилиш, гарчи ўта муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилганига қарамай, youtube’да трансляция қилинмаган (кечгача кутиб турдим, балки ёзиб олиб қўйишар деб, қўйишмади). Гап шундаки, қуйи палата мажлисларининг охирги youtube трансляцияси бундан 4 ой аввал, 13 январда узатилган экан. Кейин ими-жимида тўхтатиб қўйилган. Нима сабабдан? Кимнинг топшириғи ё ташаббуси билан? Қачонгача? Билмаймиз.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларини жонли эфирда узатиш мажбурияти киритилганига яқинда 5 йил бўлади.
Қонун лойиҳаларининг турли ўқишлардаги ўзгаришлари ва матнлари очиқланмаслиги майли, депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланмаслиги майли, энди youtube трансляцияниям тўхтатилганига қандай важ кўрсатишар экан?
P.S. Трансляция youtube’да эмас, қуйи палата сайтига қўйилмоқда экан. Қизиқ, нега?
- https://t.me/qonunchilikpalatasi/35511@qonunchilikpalatasi
- https://t.me/the_bakiroo/11748@the_bakiroo
- https://www.youtube.com/@OliyMajlisQonunchilikpalatasi/streamsyoutube.com
- https://lex.uz/docs/5459107lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10883@the_bakiroo
- https://parliament.gov.uz/lifestream/226gov.uz