21K61Telegramda ochish
Янги услубиёт: Энди истеъмолчилар келажакда олинадиган қарзлар ва самарасиз лойиҳалар учун ҳам товон тўлашадими? Шу кунгача ошган тарифлар охирги йиллардаги самарасиз лойиҳалар ва қарзлар учун ҳам товон бўлган бўлса, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклиф этаётган янги услубиётга асосан, энергожабрдийда истеъмолчилар келажакдаги самарасиз лойиҳалар ва қарзлар учун ҳозирдан тўлашлари керак бўлади. Вазирликка кўра, янгича услубиёт ўрта ва узоқ муддатли истиқболда киритиладиган капитал қийматини пасайтиришга ёрдам беради ва стратегик инфратузилма лойиҳаларини янада барқарор молиялаштириш имконини беради, шу билан бирга, истеъмолчилар учун янада рақобатбардош нархларни қўллаб-қувватлайди. Энди бюрократлар тилидан халқона тилга, хусусан аниқроқ рақамларга кўчсак. Янги услубиётга асосан электр энергиясини ишлаб чиқариш нархи 9 фоиз атрофида, етказиб бериш хизмати 30 фоиз ва тақсимлаш хизмати 10 фоиз атрофида ҳамда табиий газни тақсимлаш хизмати нархи 23 фоиз атрофида ошиши прогноз қилинмоқда. Мана сизга услубиёт. Аввал берилган ваъдалар, аввалги кафолат ва қарорлар, аввал айтилган режаларни унутамиз. Бозорга ўтишни унутамиз. Ҳаммасини энди янги услубиёт белгилайди. Бугунги ёпиқ энергомонолог, хусусан шу ҳақда бўлади, дейишмоқда билгичлар.

Arxivda shunga yaqin