Octobank PLUS Forum 2026’нинг титул ҳомийси
Octobank яна бир бор минтақанинг асосий финтех тадбири — банк сектори, IT ва e-commerce вакилларини жамлаган PLUS Forum Digital Uzbekistan 2026’га ҳомийлик қилган.
Банк ESG кун тартибига алоҳида эътибор қаратди — банк учинчи марта кўргазма стендидан фойдаланди, тежалган 300 миллион сўмга яқин маблағни эса болалар онкология марказини қўллаб-қувватлашга йўналтирган.
Банк ўз стендида Octo-Авто, Octo-Инвест ва Octo-Айланма бизнес кредит маҳсулотларини, шунингдек, трансчегаравий тўловлар ва эквайринг соҳасидаги ечимларни тақдим этган.
Форум доирасида банк халқаро ва маҳаллий соҳа мутахассислари иштирокида бизнес-нонушта ҳам ўтказди. Асосий эътибор венчур экотизимини ривожлантириш, мижозлар тажрибаси ва минтақадаги крипто саноатининг келажаги каби мавзуларга қаратилган.
“PLUS Forum — минтақадаги молиявий ва технологик бозор очиқ профессионал мулоқот учун йиғиладиган кам сонли тадбирлардан бири бўлиб, биз уни титул ҳомий сифатида қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз”, — дея таъкидланган банк матбуот хизмати хабарида.
PLUS Forum Ўзбекистонда олтинчи марта ўтказилмоқда, унда 2600 дан ортиқ иштирокчи, 130 дан ортиқ маърузачи ва 100 дан ортиқ ҳамкор ҳамда ҳомийлар бир жойга йиғилган.
Реклама.