22K19Telegramda ochish
Қайси рақам ишончли? Албатта, Статистика қўмитасига саволлар жуда кўп. Лекин электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича расмий статистикани асос қилиб олишда давом этиш керак, токи мазкур статистикага изоҳ ёки қўшимча берилмагунча. Шундай экан, Энергетика вазирлиги бераётган рақамларни энергетикларнинг муқобил рақамлари ўлароқ қараш мумкин холос. Бунинг устига агар энергетиклар келтирган рақамларни асос қилиб олсак, 2025 йил апрелда 6 723,0 млн.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб чиқади. Расмий статистика бўйича 2025 йил апрелда 7 052,2 млн.кВт.соат электр энергияси генерация бўлган. Бу рақамларга йиллик баланс бўйича аниқлик киритилган. Бошқача айтганда, энергетикларнинг рақами асос деб олинса, статқўм 2025 йил апрель маълумотларини ошириб кўрсатган бўлиб чиқади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin