Марказий банк расмий баёноти
Ижтимоий тармоқларда банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларига солиқ солиш масаласи юзасидан тарқалаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур масала юзасидан билдирилган фикр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган. Илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни илгари суриши табиий.
Мазкур фикр илмий-тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган бўлиб, расмий таклиф сифатида киритилмаган.
Марказий банк таклифларни ўрганишда уларнинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий барқарорликка таъсирини комплекс баҳолашга алоҳида аҳамият қаратади.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/13386@centralbankuzbekistan