14K14Telegramda ochish
Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Лойиҳалар ярмарка”си ташкил этилди. Ушбу тадбирда қатор тижорат банклари фаол иштирок этди. Тадбир доирасида тижорат банклари томонидан тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, молиявий хизматлар ва амалдаги банк маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар ўзларининг истиқболли лойиҳалари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳамда бизнес ташаббуслари билан иштирок этмоқда. Мазкур мулоқот ва кўргазма тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес учун яратилаётган имкониятларни кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin