15K3Telegramda ochish
24–25 август кунлари Тошкентда Silk Road Finance & Technology Forum 2026 бўлиб ўтди. Click форумнинг платина ҳомийси сифатида иштирок этди, компания вакиллари эса молиявий инклюзия ва AI мавзуларида ишбилармонлик дастурида қатнашди. Форумда Click’нинг стендини алоҳида тилга олиш керак — жуда чиройли, ноодатий ва эътиборни тортадиган қилиб ишланган эди. Click Olami жонли ўсимликлар билан безатилиб, Yashil Meros экологик ташаббусининг форумдаги давоми бўлди. Энг қизиқ томони — стенд фақат чиройли декор билан чекланиб қолмади. Меҳмонлар сунъий интеллект ёрдамида ўз рақамли аватарларини яратишди, Click эса ҳар бир иштирокчи номидан Yashil Meros доирасида дарахт экади. Бундай ташаббуслар тўғри ёндашувни кўрсатади. Одатда форум ва кўргазмаларда стендлар бир неча кун ишлайди ва тадбир тугаши билан уларнинг таъсири ҳам якунланади. Бу ерда эса аксинча: оддий интерактив тажриба кейинчалик реал дарахт экилишига айланади. Яъни бизнес-форум доирасида ҳам экологияга амалий ҳисса қўшиш мумкин. Технология, бренд ва яшил ташаббус бир нуқтада учрашганда, тадбирнинг ўзи ҳам янада мазмунли бўлади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin