13K37Telegramda ochish
Нақд пулда харид лимити 7 бараварга оширилди Одатда маъмурий чекловлар ва лимитлар ҳақида гап кетганда кўпроқ юзага келадиган тўсиқларни муҳокама қиламиз. Лекин бу сафар қабул қилинган қарор — реал иқтисодий реалликка тўлиқ мос ва жуда ижобий янгилик бўлди. Президентнинг ПФ-175-сонли фармони билан товар ва хизматлар учун нақд пул шаклида тўлов қилишнинг юқори чегараси БҲМнинг 400 бараваригача, яъни 176 млн сўмга яқин миқдорда белгиланмоқда. Шу пайтгача амалда бўлган 25 миллион сўмлик чегара бугунги нарх-наво ва харид қобилияти фонида мутлақо эскириб бўлган ва амалиётда кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Каттароқ харид ёки хизмат учун банк карталарини қайта-қайта тўлдириш, лимитлар сабабли сарсон бўлиш нафақат истеъмолчига, балки чакана савдо субъектларига ҳам ортиқча вақт йўқотишини юклаган. Бу қарор, айниқса, туризм ва йирик ритейл соҳаси учун жуда катта импульс беради. Юртимизга келаётган чет эллик сайёҳларнинг энг катта муаммоларидан бири маҳаллий тўлов карталарининг йўқлиги ва нақд пул билан йирик харидларни амалга оширишдаги сунъий чекловлар эди. Янги ўлчов бу муаммони амалда ҳал қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin