14K100Telegramda ochish
Шендеровичга очиқ хат Қадрли Виктор Анатольевич! Мен сизни қатъиятли рус зиёлиси, публицист ва ёзувчи сифатида ҳурмат қиламан. Қарийб 25 йилдан буён ижодингизни кузатиб бораман. Аксар ҳолларда вазият, воқелик ва ҳодисага берган баҳоларингизни, кўпчилик радикал деб ҳисобласада, оқлай оламан. Сиз ўз чиқишларингизда менинг мамлакатим Ўзбекистонни ҳамиша тубнинг эталони, қолоқликнинг намунаси сифатида санаб келгансиз. Қайсидир маънода 20-25 йил давомида бу тўғри бўлгандир балки. Лекин охирги 3-4 йил орасида мен яшаётган Ўзбекистон сиз билган тубдан чиқмоқда ёки камида чиқишга ҳаракат қилмоқда. Шундай бўлсада, сиз эски инерция бўйича Ўзбекистонни Россия қулаши лозим бўлмаган қолоқ давлатлар қаторида санаб келмоқдасиз. Охирги эфирда ҳам камида уч марта бизнинг Ўзбекистонни Шимолий Корея, Белорусь, Венесуэла, Туркманистон қаторида санаб ўтдингиз. Сиз ҳозирги Россия қанчалар деградацияга учраганидан, биринчи дунё мамлакатидан учинчи дунё мамлакатига айланаётганидан қайғудасиз, буни тушунаман. Лекин, биласизми, Виктор Анатольевич? Ҳаммаси тескари аслида. Мен менинг Ўзбекистонимнинг бугунги Россияга ўхшашини истамайман. Тубда биз эмас, Сиз яшаётган бугунги Россия, афсуски, бу мени чуқур ғам-ғуссага солади. Қалбимни оғритади. Бизнинг Янги Ўзбекистонда журналистлар, танқидчилар, ўзгача фикрловчилар захарлаб ўлдирилмайди. Бизнинг Янги Ўзбекистон ўзбеклар яшаган ҳудудларни ўзининг тарихий макони деб ҳисобламайди, халқаро ҳуқуқ ва суверенитетни қаттиқ ҳурмат қилади. Бизнинг янги Ўзбекистонда қайсидир ҳудуд қонундан ташқарига зонага айланмаган ва бу зонада ҳудуд раҳбари уни танқид қилган блогерни бутилкага ўтказмайди. Сизлардан фарқли ўлароқ бизда қонунлар барчага баробар. Хуллас, фарқимиз катта, катталашиб бормоқда ва санашда яна давом этиш мумкин. Мен чиқишларингизда санайдиган энг ёмон давлатлар қаторидан Ўзбекистонни ўчириб, Россияни қўшиб қўйишингизни истайман. 20-25 йил шу ёмон рўйхатда бўлдик, энди тузалмоқдамиз. Балки улуғ Россия ҳам тузалиши учун бир муддат шундай рўйхатларда бўлиб чиқиши керакдир. Сизнинг ижодингизга барака ва муваффақият тилаган ҳолда @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin