Қўшма Штатлар давлат Департаменти дунё мамлакатларидаги Инвестицион муҳит тўғрисидаги навбатдаги йиллик ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботнинг Ўзбекистонга таалуқли қисмида хусусан, мулк дахлсизлиги борасида қонунчиликка амал қилинмаётгани, давлат харидларининг ношаффоф амалиётлари, давлат монополияларининг иқтисодиётда етакчи бўлиб қолаётганлиги Инвестицион муҳитга салбий кўрсатаётгани қайд этилган.
Шунингдек, кичик бизнес мол-мулклари маҳаллий ҳокимият билан чатишиб кетган компаниялар фойдасига тортиб олинаётган ҳақида маълумотлар мавжудлиги келтириб ўтилган.
Давлат амалдорлари, уларнинг яқин қариндошлари активларини декларациялаш тартиби ҳалигача ишга тушмагани билдирилган.
Ҳисоботнинг Ўзбекистонга таалуқли қисми ҳақида батафсил бу ерда.