Қурбонлар ҳақида
1946 йил февралда Совет иттифоқи иккинчи жаҳон урушидаги қурбонлар сонини 7 млн. деб эълон қилади. Чунки Сталин урушда 7 млн. қурбон бўлди деб айтган. Бу ҳозирги тилда айтганда назорат рақами бўлган, назорат рақамидан орттириб айтишга эса ҳеч кимнинг юраги бетламаган. 7 млн. қурбон рақами Сталин ўлгунича ва ундан кейин бир муддат ўзгармаган.
1953 йил мартда Инсониятнинг барча даврлардаги энг мудҳиш қотили, разил ва ярамас Сталин 3 кун сийдиги ва аҳлатига беланиб ётиб, охири тўнғиз қопади.
1959 йилда аҳоли рўйхатига кўра Совет фуқаролари сони урушдан кейинги юқори суръатларда ўсганига қарамай анча камлиги маълум бўлади, Сталин жиноятлари ва ёлғонларини айтиш мумкин бўлгани учун уруш қурбонларини 20 млн. деб эълон қилишади. Чунки энди колхознинг янги раиси Хрушчев шундай назорат рақамини эълон қилиб улгурганди.
Ёлғонлар камайиб, архивлар очила бошлаган Қайта қуриш даврида уруш қурбонлари тахминан 27 млн.деб баҳоланади, чунки қурбонлар сонини аниқ ҳисоблашнинг энди жисмонан имкониятлари ҳам чекланган бўлади (уруш қурбонларининг яқинлари, гувоҳлар ҳам вафот этишни бошлаган).
Совет иттифоқининг иккинчи жаҳон урушида бой берган йўқотишларининг аниқ рақами ҳалигача маълум эмас.
Суд йўқ, тафтиш йўқ, жазо йўқ. Лекин ҳар бир ёлғончи, қасамхўр ва ўғриларга худонинг атаган куни албатта бор.
@the_bakiroo