48K319Telegramda ochish
Наҳотки? Наҳотки етиб келдик? Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатган. Тегишли хизмат ячейкасига маълумотлар қидирилаётган субъектнинг СТИРини киритсангиз, унинг рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги умумий маълумот чиқиб келмоқда холос. Рўйхатдан ўтган манзил, Таъсисчилар ва раҳбар тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланган. Эски сайт эса бу тўғридаги маълумотлар беришни тўхтатган. Маълумот учун айнан хўжалик субъектлари тўғрисидаги шу маълумотлар янги даврда давлат буюртмалари, йирик лойиҳа ва битимлар билан боғлиқ келишувларнинг атрофида аслида қайси давлат чиновниклари турганлиги, Ўзбекистонда элитар коррупция қай даражада авж олганини аниқлаштириб берувчи манбалардан бири бўлиб қолаётганди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin