8.9K39Telegramda ochish

Zafarbek Solijonov kanalidan

Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатибди. Тегишли хизмат ячейкасига маълумотлар қидирилаётган субъектнинг СТИРини киритсангиз, унинг рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги умумий маълумот чиқиб келаётган экан холос. Рўйхатдан ўтган манзил, Таъсисчилар ва раҳбар тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланганмиш. Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун бор. Унга кўра, жамоатчилик назорати субъектлари фуқаролар ҳисобланади. Яъни биз. Қонун бўйича давлат ташкилотларидан ҳисоб сўрашга ҳаққимиз бор. Ушбу ҳолатга изоҳ олиш учун Статистика қўмитаси ахборот хизматига қўнғироқ қилдим. Улар мазкур масалани ўрганаётгани ва тез орада маълумот беришини айтди. Кутайликчи. Бунақа вазиятда давлат ташкилотлари эшиги тақиллатилиши керак. Ҳуқуқингизни билинг, бефарқ бўлманг ва ахборот хизматига қўнғироқ қилинг, сўранг, талаб қилинг. Тел: +998(71) 202-81-35 Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin