20K65Telegramda ochish
Ёпиқлик нимадир? Сен мендан сўра Битта давлат назоратидаги акциядорлик жамиятининг мулкдорлик улуши, молиявий натижалари ва бошқарувида юз берган эҳтимолий ўзгаришларни олиш учун бир соатдан бери уринаяпман. Корхонанинг корпоратив сайтида маълумот йўқ (қонун бўйича бўлиши шарт). Корпоратив маълумотлар омбори https://openinfo.uz/ очилмаяпти. Давактив сайтининг улушлар бўлими очилмаяпти. Ўзбекистонни Ёпиқ деяпсанми, мана сенга ёпиқлик, кўрсатиб қўямиз сенларга ёпиқлик нима эканини дейишаётган бўлса керак. Маълумот бўлмаса, таҳлил ҳам бўлмайди, солиштириш ҳам бўлмайди, демак, ёқимсиз савол ҳам бўлмайди. Қулоқ тинч бўлади. P.S. Эҳтимол, бу пост ўрнида Ўзбекистон жамоатчилиги учун жуда муҳим бир маълумот бўлиши мумкин эди. P.P.S. Давактив матбуот котиби: "Бугун дам олиш кунилигини ҳисобга олиб, Давактив серверларида UPS ускуналари янгисига алмаштирилиши сабабли, айрим серверларга бевосита боғланган бир қатор маълумотлар базаси (ҳусусан “улушлар бўлими”) бугун соат таҳминан 17:00 дан 19:10 ларга қадар вақтинчалик ишламаган"

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin