Статистика қўмитаси 2020 йил 9 ой якунлари бўйича ташқи савдо статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, экспорт 12 471,3 млн.АҚШ долларига, импорт эса 15 018,9 млн.АҚШ долларига етган. Сентябрь ойида олтин экспорт қилинмагани сабабли, ташқи савдо манфий сальбий сальдоси яна ортиб, 2,5 млрд.доллардан ошиб кетган.
Ойлар қирқимида олганда сентябрь ойида импорт қарийб 2,1 млрд.долларни ташкил этиб, йиллик максимумга етган.
Эътиборли жиҳати Сентябрь ойида 63,8 млн.долларлик дон ва ун маҳсулотлари, 19,3 млн. долларлик шакар маҳсулотлари, 24,9 млн.долларлик ўсимлик ва ҳайвон ёғлари импорти амалга оширилган.
Тирик ҳайвонлар ва гўшт бўйича алоҳида импорт статистикаси тақдим этилмаган.