13K80Telegramda ochish
Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди Статистика қўмитаси 2020 йил январь-август ойлари ташқи савдо статистикасини эълон қилди. Унга кўра, экспорт 11,6 млрд.доллар, импорт 12,9 млрд. долларга етган. Ташқи савдо салбий сальдоси 1,3 млрд. долларгача қисқарган. Ташқи савдо салбий савдоси минимумгача қисқаргани август ойида статистика юритилаётган барча даврларда кузатилганидан кўра рекорд даражадаги олтин сотилгани билан боғлиқ. Ўзбекистон август ойида 2,5 млрд.доллардан зиёд суммага олтин экспорт қилган. Август ойида олтинсиз экспорт хажми 800 млн.доллардан сал ошган. Импорт эса 2 баробардан кўпга зиёд - қарийб 1 700 млн.долларни ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin