Расмий статистика иккинчи ой кетма-кет ташқи савдонинг ижобий сальдосини қайд этмоқда.
Бундай муваффақиятнинг омили албатта олтин ҳисобига: Июль ойида 1 395,8 млн.долларлик олтин экспорти қайд этилган, йил бошидан буён эса 3 460,4 млн.доллар.
Июль ойида олтин сотиш учун жуда қулай нарх конъюнктураси пайдо бўлгани учун ҳам йирик ҳажмда олтин сотилган бўлиши мумкин: 1 унция олтин йил бошида 1250 доллар атрофида бўлган, июль ойида эса ўртача котировка 1400 доллардан пастламаган. Дунёда геосиёсий вазият нобарқарорлиги сабаб август ойида ҳам олтин нархи юқори - 1500 доллардан баланд қолмоқда
Албатта йил бошидан ҳисобда Ўзбекистон ташқи савдо сальдоси салбийлигича қолмоқда ва йил охиригача ушбу тенденция юқори эҳтимол билан сақланади.