Ташқи савдода жонланиш сезилмаяпти
Январь-февраль ойлари ташқи савдо статистикаси эълон қилинди. Иқтисодий ўсишнинг муҳим катализаторларидан бўлган ташқи савдонинг тикланиши осон кечаётгани йўқ.
Ўтган йилнинг тегишли даврига қиёслаганда экспорт ҳам, импорт ҳам қисқаришда давом этмоқда. 1 март ҳолатига экспорт 1 494,6 мллн.доллар, импорт эса 3025,1 млн.долларни ташкил этган. Февраль ойида ҳам олтин сотилмаган. Ташқи савдонинг салбий сальдоси 1,5 млрд.доллардан ошиб кетган.
Мева-сабзавот экспорти ўсаётган бир ҳолатда, бунда илгари "ўта фаол" бўлган Қирғизистон ва Тожикистоннинг улуши камайиб бораётгани қизиқ. Балки ниҳоят сохта экспорт схемаларидан тийилиш бошлангандир.
Импорт таркибида озиқ-овқатлар импорти кескин ошгани кўзга ташланади. Айни пайтда энг асосий модда ҳисобланган машина ва ускуналар импорти кескин камайган.