Бугун ОИТСга қарши кураш куни эди
Кейинги йилларда ОИТС ва унинг муаммолари эътибордан четда қолаётгандек. Билмадим, балки адашаётгандирман.
Масалан, Каримов давридан кейин ОИТСга чалинганлар статистикаси эълон қилинмай қўйди. Ваҳоланки бутун бошли туманлар ва қишлоқлар бор - ОИТС эпидемияга айланган.
Кузатадиганим шуки, ОИТС профилактикаси, ҳимоя воситалари тарғиботи, соғлом ақлга мурожаатлар ўрнини маънавият учун кураш эгаллаб бораётгандек.
Охирги ўлим статистикаси 2017 йилга таалуқли, шу йилнинг ўзида Ўзбекистонда СПИДдан 1900 дан ортиқ одам вафот этган. Кейинги 3 йилда статистика йўқ, балки бордир, лекин очиқ эълон қилингани йўқ. ОИТСдан ўлим сони масалан, коронавирусдан расмий ўлим сонидан каррасига юқори эканиёқ вазият даҳшатини ҳис қилишга ундаши керак.