4572Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли бола ҳам борлигини айтганди. Яқинда, июлда айтди. Ваҳоланки, биз шу баёнотгача Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган энг ёш одам 28 ёшли аёл деб юргандик (айтмоқчи, ўша аёл ҳомиладор бўлгани, ўлимидан бир кун аввал ҳомиласи нобуд бўлгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган). Оқилов, журналистлардан фарқли ўлароқ, ССВ эълон қилган ҳар бир ахборотни ўқиб ўтирмайди, шунинг учун шу вақтгача 14 ёшли бола ўлгани ҳақида ҳеч қачон айтилмаганини билмаган бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам кейинги матбуот анжуманларда: «ССВ ўлимлар ҳақида ахборотларни тўлиқ беряпти, ёшларини ҳам айтяпти доим», деб билмай гапиргандир. Хўш, яна бир мавзу — коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланган ўзбекистонлик ягона шифокор Алишер Ураловнинг қизи отаси билан бирга коронавирусдан вафот этган 32 ва 35 ёшли йигитларнинг ҳам дафн маросими бўлиб, учта майит битта машинада мозорга олиб борилгани ҳақида айтганди. Мана шу биргина хатбошининг ўзида, назаримда, расман муносабат билдириш лозим бўлган учта жиҳат бор. Оқилов айтган биринчи ҳолат бўйича шу вақтгача вафот этганлар ҳақидаги маълумотлар ягона стандарт асосида тўлиқ қайта эълон қилиниши керак: ёши, жинси, айнан қайси куни вафот этгани ва ҳоказо. Иккинчи, ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга ҳам жавоб бериш керак. Учинчи ҳолат бўйича ҳам албатта изоҳ берилиши керак — чунки на шифокор Ураловнинг вафотидан аввал, на унинг вафотидан кейин 32 ва 35 ёшли йигитлар коронавирусдан вафот этгани расман айтилди. Улар коронавирусдан вафот этмаган бўлса, нимадан вафот этган? Коронавирусдан асоратларидан вафот этган бўлса, нега умумий статистикада улар йўқ? Бу саволларни, албатта, шу вақтгача маҳорат билан уддалагандек, эътиборсиз қолдириб, енгиш мумкин. Лекин бундан нима наф? Эртага яна шу савол берилади, индинга яна берилади, берилаверади. Баъзилар айтиши мумкин: шу ҳолатларга изоҳ, муносабат берди нима, бермади нима. Агар, сизнингча, буни ҳеч қандай аҳамияти бўлмаса, у ҳолда кунлик касалланиш ҳолатлари, коронавирусдан вафот этганлар ҳақида шу вақтгача берилаётган ахборотларни ҳам бермай қўя қолсин. Камида «алдамаяпмиз», «яширмаяпмиз», «яширишдан манфаатимиз йўқ» деган даъволари рост чиқиши учун ҳам изоҳ, муносабат берилиши керак. Ҳа-я, айтмоқчи, илтимос, ўлим ҳолатлари бўйича ахборотларда бемор айнан қайси санада вафот этганини ҳам айтинглар — марҳумнинг коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганини аниқлашга соғлиқни сақлаш тизимимизнинг қанча қимматли вақти кетгани билиб турайлик. Қанча бемор симптомсиз, уйда даволанаётганини айтолмасанглар, қанча одам шифохоналарда қолиб даволанаётганини айта олмасанглар (шу орқали ҳеч бўлмаса соғлиқни сақлаш тизимининг койкаларига қанча «нагрузка» тушаётгани билиб турарди халқ), ўлган одамнинг қайси санада ўлганини аниқ айтиб туринглар, жуда катта ҳисоб-китоб талаб қилмаса керак бу.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin