22K56Telegramda ochish
Лицензиялаш хақида икки оғиз Айрим мураккаб товар ва хизматлар борки, истеъмолчи ўзи мустақил қарор қабул қила олмайди, бу учун профессионал ёки махсус тайёргарлик талаб қилинади. Шунда давлат бу фаолият турини лицензиялаш орқали истеъмолчига ёрдамга келади. Банк, суғурта соҳаси ё дори-дармон ишлаб чиқаришни бунга мисол қилиш мумкин. Энди айтинг, қўшиқ, мусиқа, клипни танлаш ва эшитиш учун истеъмолчиларга ёрдам керакми? Ўзбекконцертсиз биз буни эплай олмаймизми? Қўшиқчиларни лицензиялаш абсурд ҳаракат, уларнинг даромадларини умумий тартибда солиққа тортмаслик эса икки карра абсурд иш. Солиғини тўласин, истаганча нағмасини чалсин. Эшитиш, эшитмаслик менинг танловим. Ўзбекконцерт каллаларига ҳам меҳнат бозорида фойдали, ЯИМ ўстиришга хизмат қиладиган иш топилади

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin