Асосий рақобатчиси иккиламчи бозор ҳисобланган UzAutoMotors учун trade-in дастури иккиламчи бозорда нархлар тушиб кетишини тийиб туриш орқали янги автолар сотувлари ҳажмини оширишда ўта муҳим ҳисобланилади.
Кузатиб бораётган бўлсангиз, нархлар ошиши кутилмаси юқори даражада мавжудлигида, айниқса ёздаги девальвациядан кейин Uzauto автомашиналари сотуви янада фаоллашди. Буни дилерлик салонларида "тўлаб миниб кетиш"га автомашиналар қолмаганидан ва шартномаларда контрактация муддати кейинги 2020 йилга тузилаётганидан ҳам билса бўлади.
Албатта бундан қулай конъюнктура шароитида trade-in дастури захира воситасига айланади, балки уни амалда ишга тушириш кейинги муддатга қолдирилар ҳам.
Ҳозирча эса пулингиз бўлса, янада ёрқин келажакни кутманг, нархлар ошмасдан туриб қарор қабул қилишга шошилинг, ошмаган автолар нархи қолди, сезаяпсизми, янги авто харидини кейинга қолдирманг.