Марказий банк ўзининг расмий сайти ва телеграм канали орқали 2019 йил 25 сентябрь куни ва бир муддат ўтиб 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб халқаро пластик карталардан маблағларни ечилиши борасида шарҳ ва изоҳлар берди.
Кўпчиликда савол туғилаяптики, биринчидан, мазкур шарҳларда қайд этилган талаблар қачон меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топади? Зеро амалдаги меъёрий ҳужжатларда акс этмаган талабларни бажаришни талаб қилиш юмшоқ қилиб айтганда легитим эмас, гарчи бундай талабни регулятор қўяётган бўлса ҳам.
Иккинчидан, ҳар икки шарҳни ҳам диққат билан ўқисангиз, норезидентларга бевосита банк кассаларидан халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақд ечиб олиш борасида тўғридан-тўғри чеклов мавжуд эмас. Лекин жойларда тижорат банклари Жисмоний шахс – резидентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бевосита банк кассаларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этган ҳолда халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани чекланмаган миқдорда нақдлаштиришлари мумкин дейилган хатбошини, демак фақат резидентларга мумкин, норезидентларга мумкин эмас, дея талқин этмоқда. Бу ҳолат ҳам аниқлик киритишга муҳтож.
- https://t.me/centralbankuzb/641@centralbankuzb
- https://t.me/centralbankuzb/687@centralbankuzb