13K48Telegramda ochish
Агар масалан, давлат харидлари орқали маблағ ўзлаштирувчи амалдорларнинг уй-жой, мол-мулкларини кимдир дрон орқали тасвирга олса, аллақачон ушланган ва ҳатто 3 йилга қамалишга улгурган бўларди, лекин ўша амалдорлар бўйича ҳалигача бирон иш очилгани йўқ. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, дронларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатлари учун учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу аёвсиз тартибни ўзгартиришга бўлган уринишлар ҳозирча натижасиз қолмоқда. Жиззах ва Андижондаги ҳокимият амалдорлари давлат харидлари орқали миллиардларни ўзлаштиргани фавқулодда муаммо бўлсада, коррупцияга нисбатан толерант муносабатдаги кенг жамоатчиликка эмоционал таъсири унча баланд эмас. Буни тан олиш лозим. Энди тасаввур қилинг, ўша миллиардларни ўзлаштираётган ҳоким, "замҳокимлар", уларнинг қариндошлари миллионлаб долларлик ҳашаматли уй ва саройларда яшаётгани, юзминглаб долларлик машиналарни минаётгани дронлар орқали суратга олинса ва буни маошдан маошгача зўрға кун кўраётган, карантин чекловларидан таланиб чиққан кенг халқ томоша қилса. Эффекти "Он Вам не Димон" фильмидан кам бўлмаган бўларди. Айтмоқчиманки, жиноятчилик профилактикасида ва умуман коррупцияга қарши превентив курашда, жамоатчилик назоратида дронларнинг ўрни ҳаддан зиёд. Дарвоқе, дронларнинг жиноятчиликка қарши профилактикада ўрни бор эканки, Фарғона мелисаси дронлардан фойдаланишга ўтмоқда. Нега тезликка, йўл чизиқларига, светафор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларга қарши дронлардан фойдаланиш мумкин-у, учига чиққан коррупционерлар устидан жамоатчилик назорати учун қарши дронлардан фойдаланиш ҳалиям тақиқда? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin