13K45Telegramda ochish
Бодикамералар ҳақида 8 ой аввал Ички ишлар вазирлиги американинг Infinecom LLC компанияси бодикамераларни етказиб бериш бўйича конкурсни ютиб чиққанини маълум қилган эди. Кечагина ИИВ яна хабар бердики, Хитойнинг Hytera компанияси 6 мингдан ортиқ бодикамерани вазирликка етказиб берди. Бу ерда англашилмовчилик бўлиши мумкин эмас: ё американинг Infinecom LLC компанияси Хитойнинг Hytera компаниясидан бодикамераларни сотиб олиб, бизга келтириб берган ва ўз мажбуриятини бажарган. Ёки Infinecom LLC билан шартнома бекор қилинган. Агар биринчи ҳолат бўлса, тўғридан-тўғри хитойликлар билан шартнома тузиб қўйсак бўлаверардику, демоқда ғовлаб кетган ақллилар. (с) Камералар ҳақида Янги йил арафасида ҳайдовчиларнинг тақиқловчи чироқда ҳаракатланиши, пиёда устуворлигида ўтказиб юбормаслик, стоп чизиқни кесиб ўтиб тўхташ каби йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши ҳолатларига кўп марта дуч келдим. Қоидалар бузилиши кузатув ва назорат камералари ўрнатилган чорраҳаларда ҳам юз бермоқда. Менга қизиқ бўлгани, наҳотки ҳайдовчилар кузатув камераларида қайд этилган жарималар қўлланилишидан қўрқишмаса ёки бунга яна бошқа сабаби бормикан? Кеча таксида уйга қайтаётсам таксист камеранинг нақ рўпарасида қоида бузди. Штрафга тушдингиз-да десам, муляжку уже булар дейди. Унинг айтишича, 2 йил муқаддам Тошкент шаҳри кўчаларига ўрнатилган кузатув ва назорат камераларининг аксари ҳозир ё ишдан чиққан ёки ишлатилмайди. Бўғзигача коррупцияга ботган ва бўлажак иттифоқчимиз Россияда йирик шаҳарларда кузатув ва назорат камераларини ўрнатишдан мақсад шаҳарларда ҳаракатни тартибга солиш ва самарали бошқариш эмас, бошқа - буюртмалар орқали миллиардлаб маблағларни ўзлаштириш ҳисобланади. Бизда ундай эмас-ку, нима дейсизлар?! Ё адашдимми? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin