2020 йил умидлари ҳақида
Янги йилдан энг катта умидим - Маъмурий ислоҳотларни ўтказилиши билан боғлиқ. Бизга ёш ва профессионаллардан иборат ихчам ҳукумат керак. Бизга ўрта аср феодалларини эслатувчи ҳокимлар ва ҳокимиятлар эмас, маъмур ва маъмуриятлар керак. Биз агар тараққиётни истасак, Ўзбекистон иқтисодиётини болалаб ва шишиб кетган давлат аппарати юкидан ҳалос қилишимиз зарур.
@the_bakiroo