Тошкент-Андижон-Тошкент 60/59- сонли поезди 1 февралдан бошлаб Жанубий вокзалдан эмас, халқ тилида Шимолий деб аталадиган вокзалдан қатнай бошлар экан.
Расмий хабарда вокзал ўзгариши сабаблари айтилмаган.
Кутиб олувчилар ва кузатувчилар учун парковка муаммоси жуда оғир бўлган ушбу ҳудудда эрталабки ва кечги тиғиз вақтларда 10 баллик пробкалар кузатилаётганини ҳам қайд этиш лозим.
Андижон поездининг соатлаб кечикишларига қўшимча равишда йўловчи ва кузатувчилар энди Шимолий вокзалнинг ноқулай инфратузилмасидан ҳам азоб чекишларига тўғри келади.