Россиядан Ўзбекистонга поезд қатнови тикланмоқда
Яна 10 кундан кейин, 14 июндан бошлаб Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград поездлари қатнови йўлга қўйилади. Поездлар қатнови частотаси ҳозирча ҳафтасига бир марта.
Коронавирус эпидемияси бошлангач поездлар қатнови тўхтаб қолган, эпидемия ортга қайтгандан кейин ҳам бу масала Россия тарафидан турли баҳоналар билан пайсалга солиб келинаётганди. Украинага уюштирилган ҳужумдан кейин изоляцион чекловлар гирдобида қолган Россия параллел импортни ташкил этиш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга тушиб қолган. Ўзбекистонга поезд қатновларининг тўсатдан тикланиши ҳам, катта эҳтимол, шу йўсиндаги ҳаракатлар ва вазифалардан келиб чиққан.
- http://government.ru/news/45630/government.ru