13K29Telegramda ochish
Хабарларга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда 7 та автозавод ишга тушиши керак эди. Бу заводлар орасида 2020 йилда Навоийда «Navoi-Motors», Жиззахда KIAнинг янги моделларини ва бошқа машҳур бренддаги автолар ишлаб чиқариши айтилаётган ADM-Jizzakh заводлари ҳам бор. Яъни шундоқ ҳам ўтган йили очилиши керак бўлган заводлар энди қайтадан янги муддат билан эълон қилиняпти. Чиқарилган қарорлар, берилган ваъдаларнинг бажариш одатдагидек ортга сурилмоқда. Ёки бу ерда ҳам янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши бошқа монополларга ёқмаган кўринади. Рақобат пайдо бўлганида ЎзАвтоМоторс ўз устида ишлаб, сифат учун курашади, нархлар пасаяди деб ўйлаб юрганлар бу кетишда ортиқча хом хаёлга бормаса ҳам бўлаверади шекилли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin