8.2K35Telegramda ochish
Юқоридаги пост билан боғлиқ яна бир ҳолат. Вилоятлардаги тижорат банклари филиаллари ҳозирда тегишли вилоятларнинг йирик солиқ тўловчилари ҳисобланишади. Аксар банкларда бошланган трансформация жараёнларининг муҳим йўналишларидан бири тижорат банки барча филиал ва бўлинмаларининг ягона СТИР асосида битта солиқ тўловчига айланишидир. Вилоят ва туман ҳокимлари бундай ўзгаришлар уларнинг бюджетларига қандай таъсир ўтказишини ҳисоб-китоб қилиш тугул, хаёлига ҳам келтирмаётган бўлишлари табиий ҳол. Муҳтарам ҳокимларимиз албатта солиқ тўловчилар учун курашиш, бошқа минтақалар билан бу борада рақобатлашиш, манфаатлар тўқнашуви нима эканини ҳали билмайдилар. Токи бундай реаллик билан рўпара келмагунларича. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin