63K310Telegramda ochish
Кеча вилоятдаги бизнес эгаларидан бири хусусий банклар вилоятларда филиал очмай қўйгани, рақобат йўқлиги, банк соҳасида сервис ўтган аср даражасида қолиб кетаётганидан нолиди. Тадбиркорнинг фикрлари ўринли. Нега банклар, айниқса хусусий банклар вилоятларда филиаллари, сотув нуқталарини кўпайтирмай қўйди? Сабаби оддий: ҳокимларнинг банкларни, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз томорқаси деб билиши, банкка хос бўлмаган топшириқлар, аждарҳоларча ўлпонлар, эртадан кечгача тинмайдиган мажлисбозликлар. Ҳокимлар тижорат банклари ҳокимликларнинг югурдаги ёки ижроия хокимиятнинг бир қисми эмаслигини, банкчилик бизнеснинг бир тури экани ҳақидаги оддий ҳақиқатни тушунмагунча ўзини ҳурмат қилган бирон банк вилоятларда инфраструктурасини кенгайтирмайди. Бундан эса энг аввало жойлардаги бизнес жабр кўради, бугун бор, эртага йўқ ҳокимлар эмас. Ёпиқ ҳалқа очилмайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin