19K137Telegramda ochish
Банклар вилоятлардан фақат қочиб қутиладими? Вилоятларда банк қонунчилигига амал қилинмаслиги, зўравон ҳокимларнинг банклар устига том маънода миниб олгани, банк фаолиятига юқори даражада ноқонуний аралашуви банкларнинг вилоятлардаги бўлинмалари деградациясини кучайтирса кучайтирмоқдаки, асло яхшилаётгани йўқ. Давлат банкими, хусусий банкми, фарқи йўқ, имкон қадар ҳокимиятлардан дистанция сақлаш учун ҳудудлардаги ўз филиалларини ёпмоқда ёки БҲМ статусларига ўтказмоқда. Бошбошдоқлик кадрлар сифатига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Ўзини ҳурмат қилган, илмли, истиқболли кўп ёш кадрлар банк тизимини тарк этиб ё бошқа соҳаларга ўтиб кетмоқда ёки пойтахтга, Тошкентга қараб йўл олиш ҳаракатига тушган. Нафақат банклар ва уларнинг ходимлари, ўзини ҳурмат қилган бизнес ҳам вилоятлардаги банкларда эмас эмас, Тошкентдаги банклар билан ишлашни маъқул кўради. Банклар фаолиятига чуқур маъмурий аралашув нафақат бизнес ва пулни ҳудудлардан қочишига, балки муаммоли кредитларнинг кескин ошишига ҳам сабаблар яратмоқда. Вилоятда берилган кредитнинг муаммога айланиши эҳтимоли ҳаддан ташқари зиёд. Табиийки, банклар ва уларнинг соғлом рақобат ва бозор принципларида ишловчи мижозлари вилоятларда эмас, Тошкентда кредитланишни афзал билишади. Сўзимиз тасдиғи учун расмий рақамларга эътибор берамиз. 2022 йил 1 июль ҳолатига жами кредит портфелининг 60%и Тошкент шаҳрида жамланган. Ўтган йили шу даврда бу кўрсаткич 47%ни ташкил этган эди. Ўтган бир йил давомида Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда кредит портфели қолдиқлари қисқарган. Фақат Тошкент шаҳрида мисли кўрилмаган даражада - 44,7%га ўсган. Айнан пойтахтдаги ўсиш бутун республика бўйича ўсиш суръатини таъминлаб берган. Бошқача айтганда банклар ҳам, уларнинг мижозлари ҳам катта тезликда вилоятларни тарк этиб, Тошкентга ҳижрат қилмоқда. Вилоятларда банк тизими ўлдирилганини асословчи бундан ортиқ кўрсаткич ва туб бўлиши мумкинми? Ёки тубнинг тагида ҳали яна туб борми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin